- 2020-12-22
2025 йил март ойидан бошлаб тарихдаги энг қиммат вагон қатновга қўйилади. Ушбу вагон “Шарқий экспресс Венеция - Симплон” хусусий люкс поезди таркибида бўлади.
Ушбу тенги йўқ вагоннинг дизайни дунёга машҳур рассом JR томонидан ишланган. Вагон дизайнида ҳашамат, санъат ва архитектура бирлашиб, такрорланмас атмосферани ҳосил қилган. Бу вагонда бир кеча қолиш 80 минг фунт стерлингдан (50 миллион тенге) бошланиб, темир йўл вагонлари орасида энг қиммат ҳисобланади.
Ушбу асарнинг намойиши жорий йилнинг сентябрь ойида Парижда бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари биринчи бўлиб, JRнинг ишини баҳолаш имконига эга бўлишди.
Бу “Шарқий экспресс” бортидаги энг катта люкс хона бўлиб, майдони 31 квадрат метрни ташкил этади. Икки кишилик ётоқ, мармардан ясалган ванна ва душ, меҳмон кутиш ҳудуди ва юзлаб китобдан иборат кутубхонадан иборат.
Вагоннинг яна бир ўзига хослиги интерьер ичида яширинган камин олдидаги чой ичиш залидир. Ушбу залнинг ҳар бир бурчаги тарихий ва замонавий рассомларнинг санъат асарлари билан безалган.
Вагонда тенги йўқ дизайндан бўлак, йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилади. Сутка давомида шахсий стюард хизмат кўрсатиб, номерда хусусий кечки овқат, барча ичимликлар ҳамда JR томонидан ажратилган совғалар берилади. Билет нархига 300 км радиусдан поездга олиб келиш ва олиб бориб қўйиш хизмати ҳам киритилган.