Алматида 7000 кишилик масжид қурилмоқда


  • 6 Июнь, 2020
  • 464

Ушбу масжид шаҳардаги энг катта масжид бўлади.

Масжид қурилиши Алмати шаҳрининг Алатау туманида хусусий инвесторлар маблағига қурилмоқда.

Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев ўзининг “Instagram” аккаунтида “Масжидга бир вақтда етти минг киши кела олади. Ушбу масжид шаҳардаги энг катта масжид бўлиши билан бирга нафақат диний маънавиятни юксалтиш билан чекланмасдан, мегаполисимизнинг архитектура марваридлари орасида ўз ўрнини эгаллайди” деб ёзди.

Масжид Рисқулов проспекти ва Мамишули кўчалари кесишган жойда қад ростламоқда. Объектнинг умумий майдони 6,3 гектар бўлиб, бино майдони 16 минг квадрат метрга тенг.

Қурилиш 2021 йил охирига якунланиши режалаштирилган.


Бошқа мақолалар