Қиролича Елизавета ўлди


  • 9 Сентябрь, 2022
  • 240

Британия қироличаси Елизавета II нинг соғлиги ёмонлашгани туфайли тиббий назорат остига олинганди. Букингем саройи кеча 96 ёшли қиролича Елизаветанинг ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди. 70 йил тахтда ўтирган қироличанинг ўрнига ким келади?

Қироллик оиласининг “Twitter” орқали берган хабарида қиролича Елизвета Шотландиядаги Балморал қаъласида жони узилган. Қироличанинг жасади 9 сентябрь куни Лондонга олиб келинади. Дудуқ қирол деб айтиладиган Георг VI, Йорк графи шаҳзода Альбертнинг қизи Елизавета II отасининг бевақт ўлимидан кейин тахтга ўтирганди. Қиролича Британия монархлари тарихида 70 йиллигини қутлаган илк ҳукмдор бўлди. Тахтга ўтирганидан буён 15 та бош вазир билан ишлади. 70 йил тахтда ўтирган Елизавета айни вқтда дунё тарихида энг узоқ ҳукм сурган иккинчи ҳукмдор сифатида қайд этилди. Тарихнинг энг узоқ ҳукмронлик қилган ҳукмдори эса 72 йил 110 кунлик салтанати билан Франция қироли Луис XIV бўлиб қолмоқда.

Қироличанинг эри шаҳзода Филипп 73 йиллик турмуши ортидан ўтган йили ҳаётдан кўз юмганди.

Қироличанинг ўлимидан кейин ўғли шаҳзода Чарльз янги қирол сифатида ўзининг илк баённомасини эълон қилди. У ўзига Карл III исмини олди.

Карл III қироличанинг ўлими ҳақида “улкан қайғу онлари” деб гапирди


Бошқа мақолалар