Исроил ва Саудия Арабистон Эронга ҳужум қилиш учун келишдилар


  • 19 Ноябрь, 2013
  • 1572

Исроил ва Саудия Арабистон Эроннинг ядро дастурига қарши ҳарбий ҳамкорлик қилиш учун келишиб олишди.

Бу иддао “The Times” газетасидан ўрин олди. Хабарда “MOSSAD” (Исроил хавфсизлик хизмати)нинг Саудиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатганлиги ва бўлажак ҳужум учун режа тузаётганлиги айтилганди. Бундан ташқари хабарда икки ўлканинг ҳам Женева конвенциясидан хурсанд эмаслиги ва халқаро дипломатиянинг Эроннинг ядро кучини пасайтиришни ўйламаётганлиги маълум қилинди. Саудия Арабистоннинг Исроилга ҳаво кенгликларини очганлиги ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги ҳақида иддаолар ҳам бор.

Исроил ва Саудия Арабистони  Эроннинг халқаро музокаларда вазиятни юмшатиш учун ядро қуролланишда баъзи чекловлар қўйишини, лекин бутунлай тўхтатмаслигига ишонишади.

Хабарда ҳамкорлик доирасида Риёд Эронга ҳужум қилишда ҳаво кенгликларидан фойдаланиш учун Исроил қирувчи самолётларига изн берилганлигига келишиб олганликлари ҳақида таъкидланди. Ҳар икки томон ҳам яна-да чамбарчас ҳамкорлик қилиш учун тайёр ҳолга келишди. Шиа эътиқодидаги Эроннинг ядро дастурлари Исроилни қўрқитиш билан Саудия қироллигини ҳам хавфга солмоқда.


Бошқа мақолалар