Коронавирусга чалинганлар бўйича янги рекорд


  • 7 Сентябрь, 2020
  • 400

Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги 24 соатда дунёда 304 минг 626 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бу кўрсаткич рекорд ҳисобланади.

Бундан олдинги рекорд 14 август куни қайд этилган бўлиб, бир суткада 304 минг 351 киши коронавирусга чалинганди.

Дунё бўйича инфекция юқтирганлар сони 27,2 миллиондан ошиб кетди.

Биринчи ўринда АҚШ 6,2 миллион, иккинчи ўринда Ҳиндистон 4,2 миллион, учинчи ўринда Бразилия 4,13 миллион, тўртинчи ўринда Россия 1,02 миллион, бешинчи ўринда эса Перу 676,8 минг хаста билан турибди.


Бошқа мақолалар