Бу бир рекорд!


  • 5 Августь, 2014
  • 1041

Данияда 1 GBлик бир видеони 0.2 миллисекундда юклаб олишга имкон берадиган янги бир интернет алоқаси синовдан ўтказилди. Мутахассислар янги турдаги фибраоптик каабелдан фойдаланиб, ишга туширган тармоқнинг секундига 43 терабитлик маълумотни трансфер этиш имконига эга эканлигини билдиришди. Тадқиқотчилар бундан аввал дунёда энг тезкор бўлган тармоқнинг Германиядаги Карлсруэ технология институти тарафидан ишга туширилганлигини ва секундига 32 терабит маълумотни қабул қилиши мумкинлигини айтишди.

Мутахассислар дунёдаги интернет фойдаланувчиларининг сони кундан-кунга ошиб бораётганлиги билан бирга интернет боғланишга бўлган эҳтиёжнинг ҳам ортаётганлигини шу сабабли олдимиздаги йилларда бу каби тезкор алоқалар кўп бўлишини айтишди. 


Бошқа мақолалар