Михаил Горбачев ўлди


  • 31 Августь, 2022
  • 131

Собиқ иттифоқнинг сўнгги бошчиси бўлган Михаил Горбачев 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Горбачев даволанаётган Москва марказий клиника касалхонаси “Михаил Сергеевич Горбачев жиддий ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди” дея расмий равишда хабар берди.

Михаил Горбачев 1931 йил 2 мартда Шимолий Кавказ шаҳарларидан Ставрополда туғилди. 1955 йили Москва давлат университети ҳуқуқ факультетини тугатди. Бу вақтда комсомоллар иттифоқида вазифа олди. 1971 йили СССР коммунист партиясининг марказий қўмита аъзолигига сайланди. 1985 йили СССР коммунистик партиянинг бош котиби бўлди. 1988 йил октябрда иттифоқ бошчиси бўлган Горбачев 1991 йил СССРнинг парчаланиши билан сўнгги бошчи сифатида тарихда қолди.

Россия федерацияси ташкил этилганидан кейин ҳам фаол сиёсат юритишда давом этган Горбачев 1996 йилги президентлик сайловларида иштирок этди. 10 нафар номзод кураш олиб борган сайловда 7-ўринни эгаллаган Горбачев 2001 йили Россия қўшма социал демократик партиясини қурди. 2004 йилгача партия бошчиси бўлган Михаил Горбачев кейинчалик партия ташкилий қўмитасида ўрин олди. Сўнгги йилларда хасталиклар билан курашаётган Михаил Горбачев 2022 йил 30 август куни ҳаётдан кўз юмди.


Бошқа мақолалар