- 2013-11-23
Беларусь президенти Александр Лукашенко самолётларидан бири Туркиянинг Даламан шаҳрига келиб қўнди. Бу ҳақда Туркиянинг нашрлари хабар бермоқда.
Газетада ёзилишича, “Bombardier Challenger 850 (номер EW-301PJ)” президент самолёти Минскдан Даламанга келган. Мақолада “Лукашенко Туркияга дам олиш учун келгани ҳақиқатга яқинроқ” деб ёзилди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Лукашенко самолёти Туркияга парвоз қилганини маълум қилишганди. Самолёт бортида президент билан бирга унинг оила аъзолари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловларида Александр Лукашенко 80% овоз билан ғолиб чиққанди. Натижалар эълон қилингач, Беларусь аҳолиси норозиликлари билдириб, майдонларга намойиш учун тўплана бошлаганди. 3 кун давомида намойишчилар билан ички ишларнинг махсус бўлинмалари орасида тўқнашувлар давом этмоқда. 3 мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.