- 2013-05-15
Данияда сўнгги қоғозли хат декабр охирида етказиб берилади. Келаси йилда қолган почта
қутилари демонтаж қилинади. Шу билан бирга, мамлакатда 2000 йилдан бери почта орқали юбориш ҳажми қарийб 90 фоизга камайган.
Дания почта хизмати NordPost ўз рақобатчиларини қувиб етиш учун асосан посилкалар жўнатишга эътибор қаратмоқчи.
Данияликлар қоғозли хат ёки откритка юборишлари мумкин бўлади, аммо бунинг учун бошқа компаниялар ёрдамидан фойдаланишлари керак.
Дания бундай қарорни қабул қилган Европадаги биринчи мамлакат бўлди, аммо бошқа Европа давлатларида ҳам почта айланмасининг камайиши кузатилмоқда. Мутахассислар рақамлаштиришнинг ривожланиши туфайли дунё бўйлаб почта хизматлари янги муаммоларга дуч келаётганини айтишмоқда.
Қозоғистонда почта қутиларидан аллақачон воз кечилган. Жорий йилнинг феврал ойида президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев почта фаолиятини тартибга солувчи қонунни имзолади.
Қонун почта операторларининг имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади, жумладан, пин-код орқали тасдиқлаш ҳисобига почта жўнатмаларини учинчи шахсларга топшириш, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни қонунчилик талабларига мувофиқ ташиш ва сақлаш ҳуқуқларини бериш киради. Шунингдек, қонун почтоматларни жойлаштириш тартибига аниқлик киритади ва "почта қутиси" тушунчасини чиқариб ташлайди.