- 2014-07-18
Сўнгги икки ҳафтада Туркия аҳолиси 7 миллиард долларга тенг олтин қуймаларини сотиб олишди.
Истанбулнинг энг йирик бозорларида олтин нархи жуда баланд бўлишига қарамай савдоси жуда қизиган.
Ўтган ҳафтада турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада қадри тушган. Туркия миллий банкининг маълумотига кўра, лиранинг расмий курси жума куни бир долларга 7,3 лирани ташкил этмоқда.
Истанбул олтин сотувчи дўконлар ассоциацияси раҳбари ўринбосарининг айтишича, турклар қадимдан оилавий жамғармаларини олтинда сақлашган. Аҳолида сақланаётган олтин миқдори тахминан 5 минг тоннага яқин.
Олтин сотувчиларининг айтишича, ҳеч ким олтинларни сотиш учун келмайди, аксинча ҳамма харид қилиш учун келмоқда.
Август ойининг бошида олтин нархи тарихий рекордни янгилаганди. Сўнгра доллар курси барқарорлашгач, нари пасайди. Лекин барибир йил бошидаги нархга нисбатан 20%га баланд.