- 2014-09-09
Канаданинг Оттарио провинцияси раҳбари Даг Форд Трампнинг таҳдидларига жавобан АҚШга жуда қатъий чиқиш қилди.
Даг Форд агар Вашингтон Канада маҳсулотларига 25%лик бож тўловини жорий этса, АҚШ штатларига электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишини билдирди.
Ушбу чиқиш бош вазир Жастин Трюдо Канада раҳбарлари билан учрашувидан кейин эълон қилинди. Улар Трамп томонидан айтилаётган янги бож тўловларига қарши иш режаларини муҳокама қилишди.
Форд: “Биз иш қанчалик шиддатли тус олишига қараб жавоб берамиз. Биз АҚШнинг Мичиган, Нью-Йорк ва Висконсин штатларига бераётган электр энергиясини тўхтатиб қўйишимиз мумкин. Мен буни хоҳламайман, лекин менинг энг биринчи вазифам Онтарио ва аҳолисини, умуман канадаликларни ҳимоя қилишдир. Чунки Онтарио Канададаги энг катта провинция”, деди.
Ўз навбатида Канада бош вазир ўринбосари Христя Фриланд “АҚШнинг адолатсиз бож тўловларига тараддудсиз жавоб” берилишини ва металл ҳамда муҳим минераллар борасида келишувларни қайта кўриб чиқишини айтди.
Аввалроқ Трамп Канада ва Мексика мигрантлар ва гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатмаса, уларнинг барча маҳсулотларига 25%лик бож тўловини жорий этиш билан таҳдид қилганди.