Қозоғистонда тартиббузарликка қанча жарима тўланади?


  • 18 Августь, 2020
  • 402

Жамоат жойларида тартибни бузганлик учун жарима тўлашга тўғри келади. Биз деярли ҳар куни танишлар ёки нтанишлар томонидан турли тартиббузарликларни учратамиз. Агар бундан кимдир шикоят қилса ёки жабр кўрса ва баённома тўлдирилган ҳолатда жарима тўлашга мажбур бўлади. Жорий йилнинг апрель ойидан ойлик ҳисоб кўрсаткичи (МРП) 2778 тенгега ошганлиги боис жарималар ҳам ошди. Қуйида буларнинг баъзиларини санаб ўтамиз.

Ит ва мушукларни рухсат этилмаган жойларда сайр қилдириш, уларни боқиш қоидаларини бузганлик учун 3 ОҲК (МРП) ёки 8334 тенге жарима белгиланиши мумкин. Биринчи марта огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.

Агар уй ҳайвони кимнингдир соғлиғига ёки ашёсига зарар етказса, у ҳолда эгаси 10 ОҲК ёки 2780 тенге жарима тўлайди.

Жамоат жойларини, жумладан парк, сквер, кўчаларни ифлос қилганлик учун 5 ОҲК ёки 13890 тенге жарима белгиланади. Бу ахлатни белгиланмаган жойга ташлаганга ҳам тегишли.

Жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганларга ҳам 5 ОҲК ёки 13890 тенге жарима солинади.

Тунги вақтда шовқин қилишга ҳам 5 ОҲК жарима белгиланган.

Жамоат жойларида тамаки чекканингиз учун 15 ОҲК ёки 41670 теге жерима тўлашингиз мумкин.

Тезкор хизматларни ёлғон ахборот билан чақиришга эса 30 ОҲК ёки 83340 тенге жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиббузарликлар қайта содир этилган ҳолатда жарима 1,5-2 бараварга ошади. 


Бошқа мақолалар