Токиода жазирама қурбонлари ортмоқда


  • 21 Августь, 2020
  • 494

Япониянинг пойтахти Токиода яна 17 кишининг иссиқ уриши сабабли ҳаётдан кўз юмиши билан жами қурбонлар сони 148 га етди.

Август ойидан буён кетма-кет қайд этилаётган юқори ҳаво ҳарорати Токиода яна 17 кишини ҳаётдан олиб кетди. Сўнгги ўлим ҳолатларининг кўпи ёпиқ биноларда юз берганлиги боис мутахассислар хавфнинг фақат ташқарида эмаслигини таъкидлашмоқда. Ёпиқ биноларда кондиционердан фойдаланишни таъкидлаб, тез-тез сув ичиш ва имкон борича ташқарига чиқмасликни тавсия этишмоқда.

Мутахассисларнинг “уйда қолинг” чақириқларига қарамай ишга ёки ўқишга боришга мажбур бўлган юз минглаб аҳоли жазирама иссиққа қарамай кундалик ишларида давом этмоқда. Бугун Токио ва қўшни вилоятларда аҳоли 37 даража иссиқ сабабли вентилятор ёрдамида салқинлашга уринмоқда. Сувни қўпроқ ичиш тавсиядан кейин яхна ичимликлар сотиладиган автоматлар олдида навбатлар пайдо бўлди. Дўконларда ҳам жазирамага қарши маҳсулотлар олдинги қаторларга қўйилди. Ёз ойларида тўлиб-тошадиган шаҳар парклар эса меъёрдан ортиқ иссиқ сабабли бўшаб қолган.

Японияда жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бўлганлигидан бу иссиқда ташқарига чиқиш жуда қийин бўлиб қолди.

Японияда 17 августда ўлка тарихида кўрилган энг юқори иссиқлик 41,1 даража қайд этилди. Ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда очиқ майдонларда тиббий ниқобни ечиш мумкинлиги ҳам айтилди.


Бошқа мақолалар