8та давлат гражданлари АҚШга киритилмайди


  • 25 Сентябрь, 2017
  • 741

АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор давлат ватандошларига мамлакат ҳудудига киришига чеклов қўйди. Ушбу рўйхатга Венесуэла, Шимолий Корея ва Чад киритилди. Ушбу тақиқ 18 октябрдан кучга киради. Қора рўйхатда Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали давлатлари бор. Судан ушбу рўйхатдан чиқарилди. Ушбу тақиқ, юқоридаги ўлка ватандошларининг ҳатто АҚШда қариндошлари бўлганларига ҳам татбиқ этилади.

Фармонда Венесуэла давлат амалдорлари, уларнинг оила аъзолари, бундан ташқари бизнес-виза ва туристик виза соҳибларига тақиқ татбиқ этилиши кўрсатиб ўтилган.

Трамп бу қарорини иммигрантларни хавфсиз саралашга имконияти йўқлиги билан изоҳлади. Трамп “Менинг асосий вазифам АҚШ хавфсизлигини таъминлашдир. Биз хавфсиз ҳолда саралай олмаган ўлка ватандошларини мамлакатимиз ҳудудига киритмаймиз” деди.

Оқ уйнинг расмий баёнотида Шимолий Корея ва Венесуэла қора рўйхатга АҚШ ҳукумати билан виза масалаларида ҳамкорлик қилмагани учун киритилганлиги айтилди. 


Бошқа мақолалар