Инглиз нашрлари БАА қатлиомини исботлади


  • 29 Августь, 2020
  • 367

Ливияда жорий йилнинг 4 январида пойтахт Траблуснинг жанубидаги ҳарбий академияга учувчисиз учиш аппарати воситаси билан амалга оширилган ва 26 нафар курсантнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумнинг парда орқасидаги ўйинчилари ошкор бўлди. Инглиз нашрларида ўрин олган хабарга кўра, қатлиомнинг жавобгари Бирлашган араб амирликлари эканлиги исботланди.

Учувчисиз учиш аппарати ракета ва спутник фотосуратларини синчиклаб ўрганиш натижасида қаердан ҳавога кўтарилгани маълум бўлди.

Ҳужум ўлканинг шарқидаги ноқонуний кучлар бошчиси Халифа Ҳафтернинг Траблусга бошлаган операциясининг ўнинчи ойида ва шаҳарни қуршовга олган бир даврда юз бериб, Ҳафтер кучлари масъулиятни ўз бўйнига олмаганди. Ҳатто маҳаллий кучлар томонидан академия ичидан амалга оширилганини иддао қилганди.

“Ливияда дрон ўйинлари: БААнинг ҳаво ҳужумидаги роли” номли чоп этилган таҳлилий мақолада академияга отилган ракетага оид шарапнель парчалари ўрганилиб, буларнинг Хитойда ишлаб чиқарилган “Blue Arrow 7” ракетасига тегишли эканлиги аниқланди.

“Blue Arrow” ракетасининг фақат Хитойнинг “Wing Loong” учувчисиз учиш аппаратидан отилиши мумкинлиги ишора қилинган мақолада ўша санадаги спутник фотосуратлари ўрганилганда ушбу дроннинг БАА назоратидаги Бингази яқинидаги Ал-Хадим ҳарбий ҳаво базасидан кўтарилгани кўринди.

Базадаги бошқа учиш аппаратлари ва мудофаа тизими каби инвентар турлари таҳлил этилганида очиқ манба маълумотларига асосланиб, Ливия урушига алоқадор бўлган иштирокчилар орасида ушбу инвентарга фақат БАА эга эканлиги исботланди.

Қўлга киритилган бошқа спутник фотосуратлари эса ҳарбий базадаги “Wing Loong” дронларига оид тизимлар ҳужумдан бир ой ўтиб у ердан олиб кетилганини ва Мисрнинг Ливия чегарасига яқин Сива ҳарбий ҳаво базасига жойлаштирилганини намоён қилди.

Траблуснинг шарқидаги мигрантлар сақланадиган марказга 2019 йил 2 июль кечаси уюштирилган  ва 6 нафари ёш бола бўлган 53 мигрантнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни ўрганган БМТ ҳисоботига ҳам ишора қилган мақола, ҳисоботга кўра бу қатлиомда “Mirage 2009” самолётларидан фойдаланилганини эслатиб ўтди.

Мисрнинг Сиди-Баррани шаҳрига турли саналарда келиб қўнган Ил-76 ҳарбий транспорт самолётлари борлигига ҳам диққат қаратилиб, радар таҳлилларига кўра бу самолётлар БААдан парвоз қилиб, ушбу ҳарбий базага келгани қайд этилди.

Мақоладаги фактлар ҳақида маълумот олиш учун БАА ва Миср ҳукуматига  мурожаат қилинганлиги, лекин бу ўлкалардан ҳеч қандай жавоб келмаганлиги айтиб ўтилди.


Бошқа мақолалар