- 2013-04-22
АҚШда кўпчилиги мактаб ўқувчиси бўлган 14 миллиондан ортиқ хотин-қизлар ортиқча алкоголь истеъмол қиладилар.
АҚШ Хасталикларни назорат ва профилактика қилиш маркази (CDC) мамлакатда мактаб ўқувчиларининг кўпини ташкил қиладиган 14 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг бир кечада 6 қадаҳдан кўп алкаголь ичишликларини маълум қилди.
CDCнинг эълон қилган ҳисоботида мактабда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг ярми бир кечада 4 қадаҳдан кўп алкоголь ичиши таъкидланаркан, мамлакатда ҳар йили 23 минг аёлнинг кўп алкоголь истеъмол қилиши туфайли оламдан кўз юмиши маълум қилинди.
Кўп алкоголь истеъмол қиладиган аёлларнинг йиллик даромадлари 75 000 доллардан оошганлиги, одатда оқ танли ва Лотин Америкалик эканликлари билдирилди.
Ҳисоботнинг 7500 мактаб ўқувчиси ва 18 ёшдан катта 278 000 аёлнинг алкоголи истеъмол қилишлари ўрганилиб, тайёрланганлиги қайд этилди.