- 2024-10-21
Биринчи турк ташувчи-ракетаси ер орбитасига муваффақиятли чиқарилди. Бу муваффақиятли парвоз 2018 йилда Туркия мудофаа саноати билан ҳамкорликда бошланган MUFS лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Аппарат 130 км баландликка кўтарилгани маълум қилинди. Ракета Карман чизиғидан (денгиз сатҳидан 100 км баландлик) муваффақиятли ўтди. Ушбу чизиқ шартли равишда давлатнинг юқори чегараси ҳисобланади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқларда миллий ташувчи-ракетадан қабул қилинган ер орбитасининг фотосуратлари билан бўлишди.
MUFS лойиҳаси 2025 йили ниҳоясига етади. ROKETSAN мутахассислари олдида орбитага 100 кг гача бўлган спутникни олиб чиқа оладиган ташувчи-ракета ишлаб чиқиш режаси турибди. Лойиҳа ўз муддатидан бир йил олдинда бормоқда.