Кароль Абдулла ўлди


  • 28 Май, 2013
  • 1232

Саудия Арабистон қироли Абдулла(ҳ)нинг клиник жихатдан ўлганлиги маълум қилинди. Қиролнинг юрак, буйрак ва жигарининг функциялари бутунлай тўхтаганлиги билдирилди.

Маркази Лондонда бўлган “аш-Шаркул авсот” газетасининг Саудия мухбири қирол Абдуллоҳнинг ўтган чоршанбадан буён клиник ўлим ҳолатида эканлигини иддао этди.

Докторларнинг қирол Абдуллоҳни ҳаётга қайтариш учун юрагига бир неча марталаб электрошок берганлиги, шу онда сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилгани билдирилди.

Саудия Арабистон қироли Абдуллоҳ анча вақтдан бери жамоат олдига чиқмаяпти. Йиғилишларда қирол Абдуллоҳ номидан валиаҳд шаҳзода иштирок этмоқда.

89 ёшли қирол сўнгги йилларда саломатлиги ёмонлашгани боис бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганди.


Бошқа мақолалар