- 2013-08-03
Туркия короновируснинг иккинчи чўққисини босиб ўтмоқда.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Қўжа “Пандемия давом этмоқда. Кундан кунга касаллик ҳолати ортмоқда. Биз биринчи тўлқиннинг иккинчи чўққисига чиқдик. Анқара, Истанбул, Измир, Бурса ҳали ҳам юқори хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда” деди.
Вазир бунга қўшимча қилиб, ўлканинг шарқий вилоятларида Газиантеп, Шонлиурфа, Мардин ва Эрзурумда ҳам кўплаб янги касаллик ҳолатлари кузатилаётганини айтди.
Фахриддин Қўжа келтирган маълумотларга кўра, чоршанба куни Туркияда 1596 та янги касаллик ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич 15 июндан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий касалланганлар сони 273 301 кишига етди. Пандемия бошидан вафот этганлар сони 6462 ни ташкил этмоқда.