Араб принцлари кайфу сафода!


  • 29 Ноябрь, 2018
  • 708

БАА ва Саудия принцларининг яхтада ичкиликбозлик қилиб, маишат ўтказаётганлиги туширилган сурат ва видеолар интернетда тарқалди. Аввалги видеоларнинг давоми сифатида туширлиган видеоларда принц Заед ва принц Салмон ҳам бор.

Сўнгги вақтларда “узоқни кўра оладиган принц” деб танилган ва Жамол Қошиқчи қатлиомида танқид қилинган саудиялик Муҳаммад бин Салмон ҳам ораларида бўлган араб принцларининг яхтадаги базмларида туширилган видео ва суратлар интернетда тарқалди.

Ўтган ҳафтанинг энг кўп муҳокама этилган хабарларидан бири бўлган бу базмда спиртли ичимликлар сувдек оқиб, араб принцларининг исломият борасидаги самимиятлари яна бир бор гумон остида қолди.

Янги тасвирларда бундан ташқари шов-шувли тафсилотлар ҳам бор. Айниқса принц Салмон билан қаршисидаги қора либосдаги бир кишининг самимий ва жуда қизиқ ҳаракатлари турли изоҳларга сабаб бўлди.

Чунки, аёллар билан муносабатда ҳалол-ҳаром масаласида масофа сақлайдиган араблар бу базмда ўзларини ҳеч нарсадан тийишмади.

Бу базмда БАА принци Муҳаммад бин Заед ва Саудия Арабистон валиаҳд принци бин Салмон ҳам бор эди. Заеднинг жуда маст бўлиб қолганлиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар