- 2023-01-27
Ўзбекистон БМТнинг Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзолиги сайловида Туркияни қўллаб-қувватлайди
2014-йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Туркия Республикаси Ташқи ишлар Вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.
Суҳбат чоғида вазирлар Ўзбекистон-Туркия муносабатлариниг ҳозирги аҳволи ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадвалини кўриб чиқдилар.
Ўзбек томони 2015-2016-йилларда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзолиги учун бўлиб ўтадиган сайловда Туркия номзодини қўллаб-қувватлашини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек учрашувда халқаро ва минтақа сиёсатининг айрим муаммолари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.