- 2024-05-23
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни 1 май – Қозоғистон хақлар бирлиги куни байрами билан табриклади.
Табрик матнида “Сизларни 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги куни байрами билан чин қалбдан табриклайман. Бу кун биз юртимиздаги халқлар дўстлигидек бебаҳо анъанамизни давом эттиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз. Халқимизнинг бирлиги ва жипслиги бизнинг барча ютуқ ва муваффақиятларининг асосидир. Биз мамлакатимиздаги турли миллатларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги туфайли ҳурматли ва кучли давлатга айландик” дейилган.
Бундан ташқари матнда брақарорлик ва тотувлик ҳар биримиздан диққат-эътибор ва иштирокимизни талаб қиладиган узлуксиз жараён эканлиги таъкидланган. Бу муҳим ҳақиқатни тушуниш бизнинг умумий уйимиз Қозоғистонда тинчлик ва меҳр-мурувват ҳамоҳанглигини таъминлайди.
Табрикда “Жамитяимизнинг тизимли янгиланиши бизнинг бирлигимизни мустаҳкамлашига ва янги-янги ютуқларга эришишимизга асос бўлишига ишонаман. Ҳаммага мустаҳкам соғлиқ, ишларига омад, ҳар бир оилага бахт тилайман” дейилган.