- 2015-03-13
Ўтган ой Мьянма армиясидан қочган икки аскар халқаро жазо суди жойлашган Голландиянинг Гаага шаҳрида ишлаган ваҳшатларини баён қилди.
Мьянмада саккиз йил аввал мусулмонларга қарши иғволар билан бошланган қатлиомлар ва геноцидлар илк бор собиқ аскарлар тарафидан тан олинди. Ўтган ой армиядан қочган икки аскар Мьянманинг ишлаган инсониятга қарши айбловларга қарши тергов юритаётган халқаро жао судининг жойлашган Голландиянинг Гаага шаҳрига келтирилиб, кўрсатмаларин олинди. Аскарлардан Мио Вин Тун 2017 йил августда ҳарбий базадан “Кўрган ва эшитган ҳаммани ўққа тутинг” буйруғини олганини айтиб “Бу буйруққа итоат қилдим. Мусулмон эркакларни пешоналаридан отдик. 30 нафар араканлик мусулмоннинг қатл этилиб, ҳарбий базанинг яқинидаги оммавий қабрга кўмишда иштирок этдим. Саккиз аёл, етти ёш бола ва 15 эркакни бир қабрга кўмдик” деди. Мио Вин Тун бундан ташқари, бир аёлга тажовуз қилганини бўйнига олди. Араканлик мусулмонларга қарши ирқ ажратувчилик қилганини тан олган Мио Вин Тун бошлиғи бўлган зобит Тан Хтикенинг уларга “Араканлик мусулмонларни йўқ қилинг” деган буйруқ берганлигини айтди.
Иккинчи аскар Зау Наинг Тун ҳам 30 араканлик мусулмон қатл этилган вақтда яқиндаги бир қишлоқда бир батальонда бўлганини айтди. Базаларидан “Учратган ёш бола бўлсин, ўспирин бўлсин барчасини ўлдиринг” деган кўрсатма олганини билдирган Зау Наинг Тун “Батальондаги аскарлар билан бирга 80 нафар араканлик мусулмонни ўлдирдик. Мусулмонлар яшайдиган 20 га яқин қишлоқни харитадан ўчирдик” деди. Шу тариқа илк бор Мьянма армияси мансублари БМТ томонидан қатлиом деб баҳоланган фожиада геноцид уюштирганликларини тан олди.