Ғазода Исроил-ИШИД ҳамкорлиги фош бўлди


  • 27 Май, 2025
  • 35

Ғазога кирган ёрдам карвонларини талон-тарож қилаётган тўданинг бошлиғи ИШИДга ( Қозоғистонда тақиқланган) яқин Ясир Абу Шабаб экани маълум бўлди. Аҳолига етказилиши керак бўлган ёрдамларни тўсиб қўяётган бу гуруҳ Исроилнинг дронлари ҳимоясида ҳаракат қилмоқда.

Исроилнинг террорчи ташкилот ИШИД билан йиллардан бери давом этиб келаётган ҳамкорлиги Ғазода фош этилди. Исроил ҳимоясида Ғазога кирган ёрдам корвонларини талаётган, ИШИДга яқин бўлган Ясир Абу Шабаб Исроил томонидан ҳимояланаётгани ва инсонпарварлик инқирозини чуқурлаштириш мақсадида фаолият юритаётгани маълум бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳисоботларида ҳам акс этган бу талончилик жараёнида 100 дан ортиқ юк машинаси олиб қўйилгани қайд этилган.

Ғазолик тадқиқотчи Ислом Набил шундай дейди: “ИШИД, аслида турли хил разведка ташкилотларининг қўшма лойиҳасидир ва 2013 йилдан бери Исроил билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бир пайтлар Суриядаги ИШИД террорчилари Исроил шифохоналарида даволанган. Яна Синай операциясида МОССАД юзлаб террорчиларни минтақада жойлаштирган. Ҳозир эса Ғазода талончиликни тизимли тарзда амалга ошириш ва аҳолини кўчириб юбориш масаласида ҳамкорлик қилишмоқда”.

Ҳудуддаги манбаларга кўра, Исроилнинг босқин режаси доирасида вазифа берган террорчи етакчи Ясир Абу Шабаб 200 дан ортиқ жангаридан иборат тўдага эга. Улардан кўпчилиги Исроил босқинидан аввал Ғазода оддий жиноятларга аралашган маҳкумлардир. Бу тўданинг Рафаҳ вилоятидаги “Женин” маҳалласи шарқида катта омборлари мавжуд. ИШИД ғоясига эга бўлган бу талончилар Ғазонинг турли нуқталарда ҳарбий базаларга эга ва уларнинг барчаси Исроил ҳимоясида.

Ислом Набилнинг таъкидлашича: “Ҳамас ер остида фаолият юритар экан, хавфсизлик бўшлигидан фойдаланган бу ИШИДга боғлиқ тўда ўғирланган ёрдам маҳсулотларини ўзларига яқин савдогарлар орқали қиммат нархларда сотувга қўймоқда. Ташкилот Исроилдан ҳар томонлама — разведка, ҳаво ва қуруқликдан қўллаб-қувватлов олмоқда. Шу билан бирга, Ҳамас ҳақидаги маълумотларни етказиб, жосуслик ҳам қилмоқда. Вақтинча олиб борилган ўт очишни тўхтатиш даврида Ҳамас бу гуруҳларга қарши кенг кўламли операция бошлади. Операция чоғида етакчининг укаси билан бирга 20 нафар тўда аъзоси зарарсизлантирилди. Қаттиқ зарба пайтида Ясир Абу Шабаб босқинчи қўшинларга қочиб борди ва яраланган ҳолда қутқарилди. Улардаги кийим-кечак, замонавий қурол-яроғ, ўқ-дорилар, транспорт воситалари ва пулларнинг барчаси Исроил томонидан таъминланмоқда. Улар эса бу ёрдамнинг эвазини сионист тузумга хизмат қилиб тўламоқда”, — деди.


Бошқа мақолалар