- 2013-04-08
25 сентябрь куни кечқурун Украинанинг Харьков вилоятида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради.
Самолёт Чугуева шаҳрида жойлашган ҳарбий ўқув аэродромига қўнаётган вақтда ҳалокатга учраган. самолёт бортида экипаждан ташқари, Харьков университетининг Украина ҳарбий ҳаво кучлари курсатлари бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида 25 киши ҳалок бўлган. Украина бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида “Айни вақтда 25 нафар киши ҳалок бўлган ва 2 киши оғир жароҳат олганлиги маълум” дейилган.
Бу ҳодиса бўйича “парвоз ва унга тайёргарлик қоидалари бузилиши оқибатида ҳалокат келиб чиққанлиги ҳақида” жиноий иш очилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида жами 28 киши, улардан 7 нафари зобит ва 21 нафар курсант бўлган. 25 киши ҳалок бўлган, 2 киши оғир тан жароҳати олган. Яна 4 кишининг тақдири номаълум.
Украина президенти Владимир Зеленский зудлик билан фожеа жойига отланишини маълум қилди. У “Тезкор равишда фожеа сабаблари ва ҳолатини ўрганиш учун комиссия тузамиз. Бош вазирга тегишли кўрсатмаларни бердим. Ҳодиса жойида қидирув жамоаси иш олиб бормоқда” деди.