Исроил шариат маҳкамаси қарор қилади


  • 8 Ноябрь, 2012
  • 1530

Исроил шариат маҳкамаси Тавротда ўтган ва юз йиллардан бери амал қилиб келинаётган ҳазрати Ҳоруннинг наслидан эканлигига эътиқод қилинадиган “Кохен”лар билан ота-онаси яҳудий бўлмаган кишилар орасида турмуш қуриш қатъий ман қилинганлиги ҳақидаги ҳукмга қарамай бир Кохеннинг отаси яҳудий бўлмаган аёл билан оила қуришини орадан 8 йил ўтиб маъқуллади.

Онаси яҳудий, отаси эса яҳудий бўлмаган Россия эмигранти Ирина Плотникованинг Ҳорун пайғамбар наслидан келгани учун “Кохен” фамилиясида бўлган Шмуэл Кохен билан турмуш қуришга изн олиш учун 2004 йилда берган аризаси Исроил Шариат маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Плотникова-Кохен жуфтига оила қуришга рухсат бериш билан илк маротаба бир “Кохен” билан ота-онаси яҳудий бўлмаган бири оила қурмоқда. Маҳкама бошлиғи Сафарад Ҳоҳом (Раввин) Шломо Амар матбуотга берган изоҳотида маҳкама, жуфтларнинг шахсий ҳолатини инобатга олиб, турмушларини маъқуллаганлигини билдирди.

Амар бундан ташқари, Шас партиясининг руҳоний лидери раввин Овадиа Йосефнинг ҳам мавзуга тегишли фикрларига мурожаат қилинганини қайд этди. Исроил Шариат маҳкамасининг чиқарган бу қарори минг йиллардир ота-онаси яҳудий бўлмаган кишилар билан турмуш қура олмаётган барча “Кохен”лар учун ҳам айни ўрнак бўлиши кутилмоқда.

Кохенлик нима?

Ибронийча “коҳин” маъносига келадиган кохенлик яҳудийларда аҳамиятли бир унвон ҳисобланади. Яҳудий ақидасига кўра, “кохен” фамилиясида бўлган кишилар ота тарафидан ҳазрати Мусонинг қариндоши ҳазрати Ҳоруннинг наслидан келади. Бундан ташқари “кохен”ларнинг яҳудийликнинг энг муқаддас маконларидан бири Муқаддас уй “Бетха Микдаш”да вазифали бўлган ҳоҳомлар (раввин-дин пешвоси)-нинг наслидан келганига ҳам ишонилади.

Кохенлар бошқа яҳудийлардан фарқли равишда бевалар ва ота-онаси яҳудий бўлмаганлар билан турмуш қура олишмайди. Китоби муқаддаснинг мавзуга алоқадор бўлимида “Кохенлар фоҳишалар билан, бева аёллар ва ота-онаси яҳудий бўлмаганлар билан қатъиян никоҳлана олмайди” деган ифодалар бор.


Бошқа мақолалар