- 2020-07-27
Қозоғистонда 2023 йилнинг иккинчи чорагида яшаш минимумидан кам даромад кўрадиган аҳоли сони биринчи чоракка нисбатан 4,8%дан 5,1%га ўсди.
Келтирилган маълумотларга кўра, энг кўп камбағал аҳоли яшайдиган вилоят Туркистон вилояти (9,7%), энг кам яшайдиган эса Астана (2,5%) экан.
Хабарда “Камбағаллик даражаси ортишига уй хўжалигининг ўлчови катта таъсир кўрсатади. Беш ва ундан кўп одам яшайдиган уй хўжаликлари орасидаги камбағаллик даражаси 9,2% бўлиб, умумий камбағаллик даражасидан деярли икки бараварга кўп” дейилган.