БААлик шайх Туркистонда туғруқхона қуради


  • 26 Октябрь, 2021
  • 262

Бирлашган араб амирлиги шайхи ажратган маблағ эвазига Туркистонда 80 ўринлик туғруқхона қурилиши бошланди.

Бирлашган араб амирлиги бош вазир ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир шайх Мансур бин Зоид ал Наҳаян ва Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев 25 октябрь куни янги оналар ва болалар маркази пойдеворига капсула қўйишди.

Капсуладаги матнда “Биз шайх Мансур бин Зоид ал Наҳаяннинг хайрия ёрдами билан муҳим соғлиқни сақлаш объекти қурилиш жойида пойдеворга капсула қўймоқдамиз.

Туркистон вилояти ҳокимияти ва Абу-Даби ривожланиш фонди билан ҳамкорликда ушбу лойиҳанинг амалга ошиши Қозоғистон ва Бирлашган араб амирликлари ўртасидаги тарихий алоқалар ҳамда стратегик ҳамкорлик рамзидир. Бундан ташқари, Қозоғистон халқининг соғлигини мустаҳкамлашга ва Туркистон шаҳри инфраструктурасини ривожлантиришга қўшилга улкан ҳиссадир” дейилган.

Ушбу замонавий туғруқхона қурилиши ўтган йили декабрь ойида Туркистон ҳокими Умирзақ Шукеев ва Мансур бин Зоид ал Наҳаяннинг БААда учрашидан кейин бошланганди.

Туғруқхона қурилиши кейинга йилга якунланиши режалаштирилмоқда. Бинонинг умумий майдони 8 минг квадрат метр бўлиб, участка майдони 33 минг квадрат метрдан иборат. Замонавий туғруқхона Европа андозаларига мос ҳолда қурилади. 


Бошқа мақолалар