Туркистонда янги завод очилади


  • 1 Сентябрь, 2023
  • 154

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди ва Хитой халқ республикаси тадбиркорлари орасида ўтказилган учрашувда вилоят ва Хитой ишлаб чиқарувчилари билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, ҳамкор лойиҳаларни ишга тушириш ва тажриба алмашиш бўйича бир қатор меморандумлар имзоланди.

Жумладан саноат ва махсус иқтисодий ҳудуд раҳбарияти билан 3 миллиард тенгега қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш, кабель ишлаб чиқариш, электромобиллар учун зарядлаш шохобчалари, тикув фабрикаси бўйича меморандум имзоланди.

Дархан Сатибалди “Хитойнинг бой тажрибаси Туркистон вилоятининг потенциалини ошириш учун катта имкониятлар беради. Бунгача биз ишчи сафар билан Хитойга бориб бир неча лойиҳаларни муҳокама қилдик. Бугунги учрашувимиз ўша сафаримизнинг натижасидир. Туман ҳокимлари Хитойнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналарини кўриб чиқиб, тажриба орттиришда давом этмоқда. Биз бу тажрибаларни жамлаб, вилоят ҳудудида завод ва фабрикалар очишни режалаштирмоқдамиз” деди.

Томонлар вилоятда ҳамкорликда текстил кластери корхоналари ва  йигирилган ип, газлама, гиламлар ишлаб чиқариш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган, электроника, рақамли технология, робототехника, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.


Бошқа мақолалар

  • 2012-04-09
Зилзила