БРИКСга 5 ўлка қўшилди


  • 2 Февраль, 2024
  • 112

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка тарафидан 2006 йили ташкил этилган ҳамда ривожланиб бораётган давлатларнинг халқаро аренада мавқесини орттиришни мақсад қилган БРИКС ташкилотига яна беш ўлка қўшилди. Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистон ва Бирлашган араб амирликлари қўшилиши билан аъзолар сони ўнтага етди.

АҚШ ва Европа иттифоқига қарши халқаро аренада ҳам шарқ блогининг таъсирини кучайтириш, ҳам ривожланаётган давлатларнинг мавқесини орттиришни истаган БРИКСга яна 5 ўлка қўшилди.

Номи асосчи ўлкаларнинг бош ҳарфларидан иборат БРИКС ўтган йил 6 ўлкага таклиф юборганди.

Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистон ва БАА 1 январдан эътиборан расман БРИКС аъзоси бўлди. Аргентина эса таклифни рад этди.

10 та давлатга кўпайган блокнинг номи БРИКС+ деб ўзгариши мумкин.

Бошқа тарафдан БРИКСнинг катталашиши фикрини Хитой илгари суриб, Россия ва Жанубий Африка буни қўллаб-қувватламоқда. Лекин Ҳиндистон БРИКС устида Хитой ҳокимияти ортишидан хавотирда эканлиги маълум қилди.

Бундан ташқари, Туркия ҳам БРИКСнинг тўлақонли аъзосига айланиш истагини билдирганди. Нигерия, Судан, Сурия, Бангладеш ва Греция ҳам блокка қўшилиш тарафдори эканлигини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар