Қиролича фаррош изламоқда


  • 24 Октябрь, 2020
  • 388

Британияда қироличаси Елизавета II учун саройда қолиб ишлайдиган фаррош қидирилмоқда. Фаррошнинг маоши 19 минг фунти, яъни 25 минг долларга яқин эканлиги маълум бўлди.

Номзодлар аризаси қироллик оиласининг интернет сайти орқали қабул қилина бошлади.

Қиролича коронавирус эпидемияси бошлангандан кейин йилнинг қолган қисмида Букингем саройи ва Виндзор қалъасида ўтказиладиган бутун муҳим тадбирларни бекор қилишга мажбур бўлганди.

Ўтган апрель ойида 94 ёшини нишонлаган Елизавета II нинг туғилган куни тадбири ҳам вирус ваҳимаси остида ўтказилиб, 1895 йилдан буён илк бор қироличанинг туғилган куни Букингем саройида эмас, Виндзор қалъасида бўлиб ўтганди.

Карантиндаги қироличанинг расмий туғилган кун тадбири кам сонли меҳмонлар билан тарихда қолди.


Бошқа мақолалар