Италия қишлоғига кўчганларга 20 минг евро


  • 24 Октябрь, 2020
  • 330

Италиянинг Санто-Стефано коммунаси ҳокимияти янги ёш аҳоли кўчиб келиши учун грантлар ажратмоқда. Бу ҳақда қишлоқ администрацияси сайтида маълум қилинди.

Абруццо туманида жойлашган Санто-Стефано-ди-Сессанио қишлоғида 115 киши истиқомат қилади. Улардан 41 нафари 65 ёшдан юқори ва фақат 13 нафари 20 ёшдан кичик.

Ҳокимият коммунанинг барқарор ривожланиши учун янги аҳолини жалб қилмоқчи. Бу учун улар 20 минг евро (10 миллион тенгедан ортиқ) миқдорида грантни бизнес очиш учун таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, дастлабки уч йилда ҳар йили 8 минг евро (4 миллион тенге атрофида) маблағ тўланади.

Барча кўчиб келувчиларга рамзий тўловга ижара уй-жой берилади. Кўчиб келишни истовчиларнинг ёши 18 дан 40 гача бўлиши лозим. Бу билан бирга ватандошлигининг аҳамияти йўқ. Лекин Евроиттифоқда бўлмаганлар кўп муддатли резидент статусини олишлари керак.

Ушбу дастурнинг мажбурий шарти Санто-Стефанода бизнес очиш ва у ерда камида беш йил яшашдир. Аризалар 15 ноябргача қабул қилинади.


Бошқа мақолалар