- 2017-01-23
Покистонда бир қишлоқда кашф этилган табиий газ ер юзига яқин келгач аҳоли бундан фойдаланиш учун жуда ажойиб ечим топишди. Болалар дўкондан шоколад сотиб олгандек целлофан пакет билан газ сотиб олиши ажойиб кўринсада жуда таҳликалидир. Нормал ҳолатларда миллиардлаб доллар сарфлаб қувурлар орқали фойдаланишга етказилиши керак бўлган табиий газ бу қишлоқда имконсизлик туфайли целлофан пакетларда ташиб қўлланилмоқда.
Табиий газ ҳам целлофан пакетда ташиладими деб сўраманг, ташилганда ҳам дўкондан оддий нарса сотиб олгандек кўтариб кетишингиз мумкин. Ушбу қишлоқда бир неча йиллар олдин табиий газ манбалари топилди ва бу ер юзасига яқин келгач аҳоли бундан фодаланишни ўзгача йўлини топди. Имконсизлик туфайли одамлар хавфсиз шаклда фойдаланишга топширилган табиий газдан фойдалан олмаганликлари учун газдан жуда ажойиб шаклдтарзда фойдаланишмоқда. Целлофан пакетларларга тўлдирилиб, уйга олиб келиб фойдаланиладиган бу усул жуда таҳликали.
Ҳеч қандай инфратузилма бўлмаган қишлоқда табиий газ шохобчалар ўрнига эски айвонлардан тарқатилади. Қувурлар ўрнига целлофан пакетлар билан ташилади. Ўлчов бирлиги кубометр эмас, целлофан пакет. Қишлоққа киришдаги айвонлардан қўлларида “учар шар”лари билан кетаётган болаларга кўзингиз тушганда қўлларидаги тўлдирилган иккита катта цилиндрсимон целлофан пакетларни уларнинг ўйнаб юрган ўйинчоқлари деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса бу аҳолининг кечки овқатини пишириш учун ёқилғи.
Маҳаллий аҳоли “учар шар” каби кўринган бу ташиш усулининг хавфидан бохабар. Чунки қишлоқда аввал ҳам бу туфайли кўплаб ўлимлар ва жароҳат олишлар бўлган. Лекин аҳоли қимматчилик ва йўқсиллик сабабли ўлчамига қараб 5-10 минг Покистон руписи (10 мингдан 20 минг тенгегача) бўлган ошхона газ баллонлари ўрнига 70-80% арзон бўлган “учар шар”ларни танлашмоқда.
Қишлоқ аҳолиси ўз участкаларида чиққани учун газга пул тўлашмайди. Ҳовлиларидан табиий газ чиқмаганлар эса ўз эҳтиёжларини қишлоқ чеккасида жойлашган айвон остидаги чиқаётган газдан қондиришади. Айвон остида кутиб ўтирган болакайлар келганларнинг пакетларига газ тўлдириб беришади.
Тўпроққа кўмилган резина шланга ёрдамида чиқарилган табиий газ пакетларга тўдирилади. Пакетлар учар шардек ҳавога кўтарилиб кетмаслиги учун учи ердаги тошга боғлаб қўйилади.
Бир целлофан пакет ўртача 20-25 дақиқада тўлади. Пакетдаги газдан уйда фойдаланиш учун 2 минг рупилик (4 минг тенге) электр насос кифоя. Бу насос ёрдамида уйлардаги ўчоқларда пакет газидан овқат пишириш мумкин. Бир пакет газ икки соатлик фойдаланишга етади.
Кўпинча ёш болалар ташийдиган “учар шар”лар озгина эҳтиётсизлик билан ҳақиқий учар шарларга айланиши мумкин. Газни пакетларда ташигани етмаганидек баъзи целлофан пакетларда ямоқларни ҳам кўриш мумкин. Бу эса пакетларнинг бир марталик эмаслигини кўрсатади.
Целлофан пакетлардан газ сизадиган бўлса, унда газга ҳид берувчи модда қўшилмагани ва тоза табиий газнинг ҳиди бўлмагани учун ундан заҳарланиш таҳликаси жуда юқори.