- 2015-12-09
Япониялик олимлар бир вақтлар мультфильмда намойиш қилинганидек фазога лифт билан чиқиш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун иш бошлади. Энди 2050 йилгача фазога лифт билан чиқиш орзуси амалга ошиши мумкин. Фазо йўловчилиги борасида инқилобий бўлган ушбу лойиҳа глобал иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатади. Лекин лойиҳани амалга ошириш учун аввало олдидаги тўсиқларни енгиб ўтиши керак.
Хабарларга кўра, дунёнинг энг баланд биноси “Tokyo Skytree”ни қуриш билан танилган “Obayashi Corporation” фазонинг 96 минг кмига етказадиган фазо лифтини ясашларини билдирди. 100 миллиард долларлик қийматидаги лойиҳа қурилиши 2025 йили бошланиб, 2050 йили ишга тушади.
Магнит чизиқли моторлар билан ишлайдиган робот машиналар ракеталарга нисбатан жуда арзон харажат билан одамларни ва юкларни янги қуриладиган фазо станциясига етказади. У ерга 7 кунда етиб борилади.
Олимлар Марсга етиб боришимиз 6 билан 8 ой ичида эмас, энди ушбу лифт билан 3 билан 4 ой ичида, ҳатто 40 кунда ҳам амалга ошиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Фазо лифтлари концепцияси янгилик эмас. Лекин бундай қурилма муҳандислигини бажариш осон эмас ва технология билан бирга кўплаб муаммоларни ҳам ҳал этиш лозим.
Одамлар ва юкларни ракеталар ёрдамида фазога чиқариш жуда қимматга тушади. Мисол учун НАСА Ойга учиш миссияси 4,1 миллиардга баҳоланишини билдирган. Бунинг сабаби ракета тенгламаси деган нарсадир. Фазога чиқиш учун жуда кўп ёқилғи керак, лекин ёқилғи оғир бўлади. Бу эса зарур бўлган ёқилғи миқдорини янада оширишга сабаб бўлади. Фазо лифтлари эса ракета ёки ёқилғи эҳтиёжини ўртадан олиб ташлайди.
Шу онда фазо лифтини қуриш олдида турган энг катта муаммолардан бири унинг нимадан ясалишидир. Агар пўлат каби материаллардан ясаладиган бўлса, таъсир қилувчи босимларга дош бера олиши учун жуда қалин бўлиши керак. Лекин дунёда бунча пўлат топишнинг имкони йўқ. “Obayashi Corporation” карбон наноқувурлардан фойдаланиши мумкинлигини билдирди.