Австралия ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдиришда айбланмоқда


  • 20 Ноябрь, 2020
  • 353

Автралия аскарларининг Афғонистонда ҳарбий жиноят қилганликларига доир айблов юзасидан тергов олиб борган Австралия мудофаа вазирлиги терговчилари тарафидан тайёрланган ҳисоботда 39 нафар афғон аҳолининг ўлдирилгани маълум бўлди.

Юзлаб гувоҳлар тингланган ва 25 аскар иштирокидаги 57 ҳодиса синчковлик билан ўрганилиб, тергов ишига тикилди.

Ҳисоботда қайд этилган жиноятларнинг ҳеч бири “жанг қизиғида” эмаслиги ва билиб-англаб қилинганлигига диққат қаратган Австралия қуролли кучлари қўмондони Ангус Кемпбелл “Айбдорлар адашиб ёки истамасдан қилганлигига доир ҳеч бир далил йўқ” деди.

Кемпбелл 25 нафар Австралия ҳарбийларининг ушбу ҳодисаларда иштирок этганлигини таъкидлаб, қуролли кучлар номидан Афғонистон халқидан узр сўради.

Ҳисоботни тайёрлаган қуролли кучлар терговчиси генерал-майор Пол Бреретон масалалар судга оширилишидан олдин федерал ҳукуматнинг Афғонистондаги қурбонларнинг оилаларига бадал пули тўлаши кераклигини айтди.

Баъзи аскарлар ўлдирилган афғон аҳолисининг ёнига қурол ва бомба ташлаб қўйиб, ўзларини оқламоқчи бўлишган.


Бошқа мақолалар