- 2020-03-06
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг янги “махфий” қуролга эга бўлганини маълум қилди.
Янги қурол ҳақида Ким Чен Ин Шимолий Корея Олий халқ мажлисининг 13-йиғилишида сўз очди.
“Биз янги махфий қуролга эга бўлдик ва мудофаа фан соҳасида қатор илмий-тадқиқот ютуқларига эришдик. Улар бизнинг ҳарбий салоҳиятимизни янада кескин ривожлантиришга катта ҳисса қўшади”, — деди у.
Бундан ташқари, Ким Чен Иннинг таъкидлашича, КХДР “турли денгиз ҳарбий вазифаларини бажара оладиган эсминецлар ясаб, денгиз суверенитетини ҳимоя қилишнинг стратегик асосини муваффақиятли ташкиллади ва денгиз давлатини барпо этиш сари муҳим илк қадамни қўйди”.
Ўтган кунларда Шимолий Корея раҳбари, агар Вашингтон унинг мамлакатидан ядровий қуролдан воз кечишни талаб қилишдан тўхтаса, АҚШ билан мулоқотдан қочиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтган эди. Аммо у ядровий арсенални санкциялардан озод қилиниши эвазига ҳеч қачон бермаслигини қатъий таъкидлади.