- 2023-06-30
Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби расман маълум қилишича, қозоғистонлик ҳужумчи Дастан Сатпаев 2026 йил ёзидан бошлаб Англиянинг “Челси” жамоаси сафига қўшилади.
Алмати клуби матбуот хизмати хабар беришича, “Қайрат” ва “Челси” 16 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. Сатпаев 2026 йил ёзида, 18 ёшга тўлганидан сўнг, расман “Челси” аъзосига айланади. Шу вақтгача у ўз фаолиятини ўзининг клуби “Қайрат”да давом эттиради.
Дастан Сатпаевнинг статистикаси
Сатпаев QJ League мусобақасида икки мавсумда 28 ўйин ўтказиб, 26 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширган.
2024 йили у ушбу мусобақанинг энг қимматли ўйинчиси (MVP) деб тан олинган.
Шунингдек, у Биринчи лигада 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 ғалаба голи урган.
УЕФА Ёшлар Лигасида 4 та ўйинда иштирок этиб, 1 гол ва 1 голли узатма қилган.
Трансфер нархи ва шартлари
Футбол инсайдери Фабрицио Романо маълумотларига кўра, Дастан Сатпаевнинг “Қайрат”дан “Челси”га трансфери 4 миллион еврони ташкил қилади.
Россиялик журналист Иван Карпов эса бонуслар билан бирга бу сумма 4,3 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлигини таъкидлади.