“Рома” илк конференция лигаси ғолиби


  • 26 Май, 2022
  • 1297

Италиянинг “Рома” футбол жамоаси 2021-22 мавсумдаги УЕФА конференция лигаси ғолиби бўлди. Учрашув “Рома” фойдасига 1:0 ҳисобда якунланди.

Ушбу турнир дарааси бўйича чемпионлар лигаси ва Европа лигаси турнирларидан кейинги учинчи ўринда туради. Конференция лигасининг финал матчи Албания пойтахти Тиранада “Арена Комбетаре” стадионида ўтказилди. Италия жамоасининг рақиби Голландиянинг “Фейеноорд” жамоаси бўлди.

Ўйиннинг биринчи таймида 32-дақиқада “Рома” Николо Дзаньолонинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ушбу гол ўйиндаги ягона гол бўлди.

Италия клуби таркибида Арманистон собиқ терма футболчиси Генрих Мхитарян ва Ўзбекистон терма жавоаси ўйинчиси Элдор Шомуродов тўп сурди. 


Бошқа мақолалар