- 2015-07-06
Англиянинг собиқ бош вазири Тони Блэрнинг уйдирма баҳоналар билан Ироқнинг ишғоли учун бутун дунёга ёлғон гапиргани маълум бўлди. Ушбу ишғол вақтида ўлган аскарларнинг оилалари исён кўтаришди: Дунёда ягона террорист бор. Унинг исми Тони Блэр...
Англиянинг собиқ бош вазири Тони Блэрнинг Ироқ ишғоли ва ундан кейин АҚШ президенти Джорж Бушга юборган маълумотлари Англияда Ироқ уруши доирасида тайёрланган Чилкот ҳисоботида эълон қилинди. Ҳисоботда Блэрнинг Бушга кўплаб хабарлар юборганлиги ва Саддамни тўнтариш учун қандай ёлғонлар гапиришлари лозимлиги кўрсатилган.
Тони Блэрнинг бир хабарида “Саддам Ҳусайнни мутлақо тўнтариб ташлашимиз керак. Лекин бу иддаомизга баҳона топишимиз лозим. Агар унда оммавий қирғин қуроли мавжудлигини ва бунга Ал Қоида билан алоқаси борлигини илова қилсак, жуда ишонтирувчи бўлади” деганлиги маълум бўлди. Унинг бошқа бир хабарида эса “Ўйнашимиз керак бўлган саҳна қуйидагича: Саддам биз билан ҳамкорлик қилмаётганини таъкидлаймиз. Шунда жамоатчиликни ва БМТдаги бир қарорга келмаган ўлкаларни сафимизга қўшиб оламиз” деб ёзганлиги аниқланди. Блэр ҳисобот ҳақида “Бугун Ироқни ишғол этиш қарорини бутун масъулиятини ҳеч қандай истисно ва зарурат кўрсатмасдан қабул қиламан” деди. Блэр баёнот берган вақтда Ироқ урушида ўлган инглиз аскарларининг баъзиларининг оилалари Блэрга нисбатан жиноий иш қўзғатилишини талаб қилишди. Чилкот ҳисоботи эълон қилиниши ортидан ташкилланган матбуот анжуманида уруш вақтида укасини йўқотган Сара О’Коннор исмли инглиз ватандоши “Дунёда ягона террорист бор ва уни ҳамма билиши керак. унинг исми Тони Блэрдир, у дунёнинг энг катта террористидир” деб гапирди.