Канададан Фаластинга ёрдам


  • 22 Декабрь, 2020
  • 412

Канада Сурия, Ливан ва Иорданиядаги фаластинлик муҳожирлар билан Ғазо ва Ғарбий Шариада яшаётган фаластинликларга келгуси уч йилда жами 90 миллион доллар ёрдам кўрсатади.

Канада халқаро тикланиш вазири Карина Гоулд берган интервьюсида: “Фаластин халқининг эҳтиёжларига жавоб бериш ва инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш Ўрта Шарқда тинчлик ва фаровонликка олиб борувчи йўллардан биридир. Шу сабабли Канада булар ичидаги энг йўқсил ва энг ҳимоясиз бўлганларига ёрдам беришга қарор қилди” деди.

Гоулд: “Бу ёрдам фаластинлик аёл ва болаларнинг фундаментал таълим, соғлиқ ва кун кўриш эҳтиёжларини таъминлашга қаратилади. Бундан ташқари “UNRWA”нинг Сурия минтақавий кризисига йўналтирилган Сурия ва Ливандаги тахминан 465 минг фаластинликка ҳаёт учун зарур ёрдамни кўрсатади. Бунга қўшимча, Сovid-19 эпидемияси сабаб бўлган янги эҳтиёжларни ҳам қоплайди. Фаластинлик муҳожирларнинг эҳтиёжларига айниқса глобал эпидемия даврида кўз юмиб бўлмайди” деди.


Бошқа мақолалар