- 2017-01-13
Жорий йилнинг 25 декабридан 2021 йилнинг 5 январигача Қозоғистонда карантин чора-тадбирлари кучайтирилади.
Ҳукумат бошчиси Асқар Мамин Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги идоралараро комиссия селектор йиғилишини ўтказди.
Коронавирус билан янги касалланганлик ҳолати бўйича ўсиш суткасига 0,4%ни, соғайиб кетиш эса 0,9%ни ташкил этмоқда.
Кейинги йилнинг январь-февраль ойларида шамоллаш ва грипп ортиш фонида коронавирус билан касалланиш ҳолатининг ортиш хавфи юқори.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда идоралараро комиссия қуйидаги қарорга келди:
2020 йилнинг 25 декабридан 2021 йилнинг 5 январигача оммавий ва спорт тадбирлари, жумладан янги йил корпоративлари ўтказилиши тақиқланди.
Тенгиз конида эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача чекловлар жорий этиш.
Короанвирусга қарши дори-дармонларнинг нархини ўртача 24%га тушириш чора-тадбирларини қабул қилиш.
Шу билан бирга таълим сифатини яхшилаш учун Таълим ва билим вазирлиги таклифларига кўра:
III чоракдан битирувчи синфларга 70% фанлар анъанавий шаклда, 30% фанлар онлайн шаклда ўқитиш.
III чоракдан ўқувчиларнинг билимини тўлдириш учун дарсдан ташқари вақтларда 5 кишидан ошмайдиган гуруҳларда консультатив дарслар ташкил этиш.
II семестрдан олий ўқув юрти ва коллежларнинг 1-курс талабари учун аралаш таълимни тиклаш жорий этилади.