Кимлар вакцина қилдиришга мажбур


  • 2 Июль, 2021
  • 378

Қозоғистон бош санитар шифокори Ерлан Қиясов коронавирусга қарши вакцина билан эмланмаган ходимларни ишхонага киришини чеклаш бўйича ташкилот ва компаниялар эълон қилинган янги қарорни имзолади.

Рўйхатга қуйидаги ташкилотлар киритилган:

Аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари – аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (ЦОН), “Қазпочта” бўлимлари, иккинчи даражали банклар, молиявий бозор объектлари, суғурта компаниялари, кўчмас мулк агентликлари, реклама агентликлари, валюта айирбошлаш пунктлари, ломбардлар, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, химтозалаш, кир ювиш жойлари, фитнес, спорт мажмуалари, спорт-соғломлаштириш марказлари, спа ва массаж салонлари, ҳаммомлар, сауналар, ҳовузлар, типографик хизматлар, тикув ательелари, фотосалонлар, пойафзал устахонаси, гул дўконлари, оргтехника таъмирлаш жойлари, адвокат, нотариус, бухгалтер ва консалтинг хизмат кўрсатиш объектлари, косметологик хизмат марказлари;

Халқ истеъмоли товарларини улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланадиган объектлар, жумладан бозорлар, савдо уйлари, савдо тармоқлари, савдо-кўнгилочар марказлар, дўконлар, минимаркетлар, супермаркетлар, гипермаркетлар;

Музейлар, музей-қўриқхоналар, кутубхоналар, концерт заллари, театрлар, кинотеатрлар, галерея, кўргазма, цирк ва бошқа маданий ташкилотлар;

Меҳмонхоналар, ётоқхоналар, кемпинг ва бошқалар;

Аэропорт, темир йўл, автомобиль ва сув вокзаллари, дарё ва денгиз портлари;

Коррекцион таълим марказлари, ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари ва бошқа мактабдан ташқари ташкилотлар;

Санатория, курорт, соғломлаштириш марказлари, болалар лагерлари;

Умумий овқатланиш объектлари, стрит-фудлар;

Қариялар уйи, ногиронлар уйи, болалар уйи;

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари, лабораториялар, дорихоналар;

Сув, иссиқлик, электр таъминоти ташкилотлари, тозалик-оқартирув ташкилотлари, авария-қутқарув хизматлари;

Кўнгилочар ўйин объектлари, компьютер клублари, бильярд заллари, боулинг, парклар, атракционлар, аквапарклар, караоке;

Алоқа ва телекоммуникация объектлари.

Агарда ходим эмланмаган бўлса, у 7 кунда бир маротаба ўз ҳисобидан ПЦР тест топшириши керак. 


Бошқа мақолалар