- 2017-07-22
Дунёнинг турли давлатларидаги одамлар вақтларини қандай ўтказишади? Кимлар кўпроқ ишлайди, кимлар овқатга кўп вақт ажратади? Эркакларда бўш вақт кўпроқми ёки аёлларда? Мана шу саволларга жавоб топилди.
Одамларнинг вақтни қандай ўтказишлари кўплаб ўлкаларда ўхшашдир: барчамиз ухлаймиз, ишга борамиз, овқатланамиз ва бўш вақтимизда дам оламиз. Лекин одамларнинг ўзлари учун муҳим бўлган нарсаларга вақт ажратишида фарқликлар бор. Одамларнинг вақтларини ўтказиш шакли даромадига боғлиқ. Иқтисодий тикланиш ва ҳамкорлик ташкилотининг (OECD) 15-64 ёш орасидаги кишиларнинг иштироки билан дунё бўйича ўтказилган сўровномада иштирокчилардан бир кунда нима иш қилганликларини вақтини кўрсатган ҳолда айтиб беришлари сўралди. Олинган натижаларнинг ўртачаси аниқланди.
Сўровнома натижаларига кўра ўлкалар орасида жуда ўхшашлик борлиги кўринмоқда. Одамлар бир кунни ташкил этадиган 1440 дақиқанинг 80-90%ини ё ишлаш билан ёки ухлаб ўтказишаркан.
Баъзи муҳим фарқлар ҳам йўқ эмас: масалан Жанубий Кореяликлар ҳар куни ўртача 7 соат 51 дақиқа уйқу билан энг кам ухлайдиган ўлка ҳисобланади. Жанубий Африкаликлар эса ўртача 9 соат 13 дақиқа уйқу билан уйқучи халқ ҳисобланади.
Ўлкалар тўловли иш соатларига кўра Хитой ва Мексикадаги аҳоли тўловли ишга ўртача Италия ва Франциядаги аҳолидан икки баравар кўп вақт сарфлайди. Маданий фарқлар ҳам катта. Французлар инглизлардан кўп вақтини овқатланиш учун сарфлайди. Франция, Греция, Италия ва Испания халқи бошқа Европа давлатларидаги одамлардан кўпроқ овқатланиш билан вақт ўтказади. Одамларнинг еб-ичишга энг кам вақт сарфлайдиган ўлка 63 дақиқа билан АҚШ ҳисобланади.