- 2018-08-31
Қайтадан АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трампнинг ЛГБТга қарши уруш бошлаши айтилмоқда.
Жорий йилнинг 5 ноябрида рақиби Камала Харрис устидан ғалаба қозонган Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланишидан кейин илк сўзлари ЛГБТ террорига, бутун дунёга таҳдид солаётган бузуқликка қарши қандай йўл тутиши бўлди. Байден ҳукуматининг ЛГБТни дастаклаб, ёшларнинг ҳаётини бузаётганини айтган Трамп сайланган кун “Биз икки жинсиятга ишонамиз. Жинсият фақат эркаклар ва аёлларга бўлинади” деганди. Энди Трампнинг 7 босқичли бир режаси билан ЛГБТга қарши уруш бошлаши маълум бўлди. Қуйида Трампнинг ЛГБТга қарши олиб борадиган 7 босқичли сиёсати:
1. ЛГБТни дастаклаётган мактабларнинг молиявий таъминоти кесилади.
2. Конгрессга “Фақат аёл ва эркак жинслари бор. Учинчи жинс йўқ” номли қонун лойиҳаси тақдим этилади.
3. Ёш болаларга “Нотўғри бадандасан” деган ўқитувчи, доктор, ким бўлишидан қатъий назар, жазолантирилади.
4. Ҳар бир федерал муассаса жинсият ўзгартиришига қарши курашади.
5. Жамиятга эркак ва аёл орасидаги фарқлар тушунтирилади.
6. Ўлка миқёсида жинсият ўзгартириш операциялари тақиқланади.
7. Жинсият ўзгартиришнинг қўшимча таъсирларини яширган дори ширкати ва касалхоналар молиявий аудитдан ўтказилади.