- 2023-04-28
Эрон исломий Шўро мажлиси миллий хавфсизлик комиссияси раиси вакили Мансур Ҳақиқатпур Кавказдаги 17 та шаҳарнинг эски ватанлари Эронга қайтиб қўшилишини орзу қилишаётгани ҳақида ахборот тарқатди.
Форс хабар агентлигига берган интервьюсида Ҳақиқатпур Кавказнинг 17та шаҳрини Эронга қайтиб қўшиб олиш учун Кавказда жиддий музокаралар ташкил этилишини, ораларида Боку шаҳри ҳам бўлган бу 17 та шаҳар Качарлар даврида Эрондан ажратиб олинганини айтди.
Бокулик давлат одамларининг сўзларига керакли Эрон томонидан керакли жавоб берилмаганини танқид қилган Ҳақиқатпур, эронлик озарий ёшларнинг бокулик давлат одамларининг чиқишларига кескин ва салбий муносабат билдиришганини ва Эроннинг Качарлар даврида тортиб олинган шаҳарларини ватан ҳудудларига қайтариб олишга тайёр эканликларини таъкидлади.