Туркистон вилоятида янги туман ташкил этилади


  • 31 Декабрь, 2020
  • 359

Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев Кентау шаҳрига бориб, аҳоли билан учрашди. Учрашувда ҳоким Кентау шаҳрига қарашли 12 та қишлоқ округи ҳудудида янги Сауран тумани ташкил этилиши ҳақида эълон қилди. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бу хабарни мамнуният билан қабул қилди.

Шукеев “Бугун биз сизлар билан улкан тарихий воқеага гувоҳ бўлиб турибмиз. Аҳоли пунктлари, жумладан Кентау шаҳри ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Кентау шаҳрининг ҳудуди кенгайиши, аҳолиси икки бараварга ортиши шаҳарнинг туман даражасига ўтиш вақти етганлигини кўрсатмоқда. Ўз навбатида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш сифатининг пасайишига, аҳоли пунктларини инфраструктура тизимлари билан қамраб олишнинг пасайишига, қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳар марказидан узоқлашишига олиб келди. Кентау шаҳрининг ўз тарихида саноат шаҳри сифатида ривожланганини ҳисобга олиб, шаҳарни туман маркази қилиш унинг ривожланишини секинлаштиради. Буларни ҳисобга олиб, янги туманни Сауран деб атаб, туман маркази сифатида Чўрноқ қишлоғини танлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман” деди.

Сауран тумани Туркистон вилояти харитасида келгуси йилнинг Наврўз арафасида белгиланади. 


Бошқа мақолалар