Болалар боғчасида ваучер тизими йўлга қўйилади


  • 21 Октябрь, 2024
  • 10

Туркистон вилоятида болалар боғчаси ишлари фаоллашиши кутилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг қўллаб-қувватлови билан давлат ва хусусий болалар боғчасининг сифатли ишига эътибор қаратилиб, тартибга солиш учун ваучер тизими татбиқ этилади. Рақамли трансформация таълимни янада қулай, мукаммал ва тежамкор қилиш мумкин.

Ушбу тизим орқали ота-оналар рақобатбардош болалар боғчасини танлаб, ўз маблағларини уларга тўлов сифатида йўналтириши мумкин.

Жорий йилда болалар боғчалари кенг миқёсда текширувдан ўтказилди. Натижада бир қатор камчиликлар аниқланиб, ўрин етишмаслиги 7664 тага камайтирилди.

Ҳозирда вилоятда 1424 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб, улардан 265 таси давлатга қарашли, 1110 таси хусусий, 2 та махсус болалар боғчаси,  ва 46 та мактаб қошидаги марказлар ҳамда 1 та боғча-бошланғич мактаб мавжуд. Жами мактабгача таълим муассасалари орасида хусусий боғчалар 77,9%ни ташкил этади. Вилоятда 2-6 ёш орасидаги болалар 187 612 нафарни ташкил этиб, улардан 183 454 нафари мактабгача таълим муассасаларига боради.


Бошқа мақолалар