- 2016-05-13
Африка ғарбида жойлашган Сенегал шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Сенегалдаги намойишларда тўқнашувларда 4 киши ҳалок бўлди. Сенегал ички ишлар вазири ҳукумат тартибни бузган, дўконларни тунаган ва одамларга жароҳат берган намойишчиларни топиш учун барча чора-тадбирлардан фойдаланишини маълум қилди. У тартиббузарларнинг барчасини топиб, суд орқали жазо белгиланишини таъкидлади.
4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси Дакар ва ўлканинг бошқа шаҳарларида (Зигиншор, Руфиск, Сен-Луи) оммавий норозилик намойишлари бошланганди. Намойишчилар автомобилларга ўт қўйиб, ҳукумат ва хусусий биноларни талон-тарож қилди. Бундан ташқари хавфсизлик хизматлари билан жиддий тўқнашувлар бўлиб ўтди.