Август ойида кўп миқдорда юлдузлар учишини кўриш мумкин


  • 29 Июль, 2015
  • 1569

Август ойида Ер бир нечта метеор оқимларидан ўтади, улардан энг машҳури Персей метеор оқими август ойида тўғри келади. Август туни осмонни кузатиш учун йилнинг энг яхши вақти ҳисобланади. Учар метеорлар – бу Ер атмосферасига сониясида ўнлаб километр тезликда ҳаракатланган ҳолда кирувчи ва атмосферада тўлиқ ёниб кетувчи кичик ўлчамдаги осмон жисмларидир. Бу Ердан худди юлдуз учгандек кўринади, ваҳоланки бу метеорлардан кўпчилиги кичкина тош каби ўлчамга эга.

Юлдузлар ёғдусини ташкил қилувчи метеорлар манбаи кометалар ҳисобланади, Ер уларнинг чангли думи орқали ўтади. Бироқ метеор оқимлари ўз номларини кометалардан эмас, балки Ердан бу метеорлар ёғилаётгандек туюладиган шартли нуқта жойлашган юлдузлар туркуми номидан олинади (ваҳоланки, бу фақат шундай кўринади).

Тунги осмонни шаҳардан узоқроқда кузатган яхши: осмон қанчалик кам ёруғланган бўлса, метеорлар шунчалик яққол кўринади. Бундан ташқари, кўпчилик метеорлар тун ярмидан кейин кўринади.15 августда осмонда альфа-Каприкорнлар метеор оқимини кўриш мумкин. Унинг жадаллиги чўққиси 2 августга тўғри келади. Чўққидаги ўртача метеорлар миқдори соатига 5тага яқинни ташкил қилади. Уларнинг манбаи 169P/NEAT кометаси ҳисобланади. 6 августда йота-Акварид метеор оқимининг энг жадаллашган вақтини кўриш мумкин. Бунда соатига 6 та “учар юлдузни” кўриш мумкин. Ҳар йилги бош воқеа августдаги Персей метеор оқими ҳисобланади. Бу оқим 17 июлда бошланиб, 24 августда тугайди. Оқимнинг энг жадаллашган вақти бу йили 13 августга тўғри келади. Метеорларнинг манбаси Свифт-Таттл кометаси ҳисобланади.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар