Ёлланма аскарлар Ливиядан чиқарилади


  • 18 Март, 2021
  • 299

Ливиядаги 5+5 ҳамкор ҳарбий қўмитаси 8-йиғилишини ўтказди. Йиғилишдан сўнг қўмита аъзоси Ал-Фитури Гирбил Сирт билан Мисурата орасидаги соҳил йўлининг икки ҳафта ичида очилишини, йўлнинг очилиши билан бирга Сирт ва ал-Жуфрадаги ёлланма аскарларнинг ҳам ўлкадан чиқарила бошланишини билдирди.

Қўмита ва телевидение орқали берилган баёнотда “Қўмита тайёргарлик ҳолатини ва ўлканинг шимолига йўналган соҳил йўлининг икки ҳафтада очилишини баҳолаш учун тез кунда яна тўпланади” дейилди. Баёнотда қўмитанинг хорижий ёлланма аскарларнинг ўлкадан чиқарилиш механизми билан бирга ҳар икки тараф қўлидаги асирлар алмашинувига тўсиқларнинг олиб ташлаш чоралари ҳам муҳокама этилгани айтилди.

Ливия кризисидаги тарафлардан вакиллар ўрин олган 5+5 ҳамкор ҳарбий қўмита муҳокамаларни БМТ ҳимоясида кеча Сирт шаҳрида янгидан бошлаганди.


Бошқа мақолалар